Спорт | 12:11 / 25.01.2017
19326
1 дақиқада ўқилади

Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси қандай қилиб ЖЧга чиқа олиши мумкинлигини айтди

Тошкентнинг «Локомотив» клуби сардори Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари борасида гапириб ўтди.

«Ўзбекистон терма жамоасига саралашнинг қолган 5та ўйинида ҳеч ҳам осон бўлмайди. Буни биринчи давра учрашувлари яққол кўрсатиб берди. Умид қиламанки, мураббийлар штаби бу масалада тўғри хулосаларни чиқариб олишган.

Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, ягона мақсад сари интилиши шарт. Акс ҳолда, жаҳон чемпионати яна армон бўлиб қолиши мумкин.Мухлисларни ҳам футболчиларимизга ишониб, уларни қўллаб-қувватлашга чақираман», дея Кападзенинг сўзларини келтиради «Интерфутбол».

Манба: Tribuna.uz

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид