Ўзбекистон | 17:29 / 25.01.2017
25460
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги шоҳкўчалардан биридаги чорраҳа тикланди

Тошкент шаҳрининг Ўзбекистон шоҳкўчаси билан Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳа қайта очилди. 25 январь куни бу ерда йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмларини ажратиб турувчи тўсиқ олиб ташланди. 

Тўсиқлар жойи асфальт қопламаси билан қопланган. Айни вақтда чорраҳанинг барча йўналиши бўйича автомобиль ҳаракатларига рухсат берилган. 

Таъкидлаш жоизки, сўнгги 3-4 ой мобайнида Тошкентнинг аввал ёпилган қатор кўчалари ва чорраҳаларида автотранспорт ҳаракатлари қайта тикланмоқа.

Мавзуга оид