Жамият | 23:14 / 25.01.2017
39224
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда қалбаки пул ясовчилар қўлга олинди

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг махсус операцияси натижасида Қирғизистондан олиб кирилган валютани тарқатиш билан шуғулланган қалбаки пул ясовчилар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда МХХ матбуот хизматида маълум қилинган.

"Тезкор ходимлар бир гуруҳ шахслар Тошкентда қалбаки валюта партиясини сотмоқчилиги ҳақида маълумот олишган. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 100 долларлик 77 та қалбаки банкнота "Қўйлиқ" буюм бозори ҳудудида сотилмоқчи бўлганда Наманган вилоятида яшовчи Махкамжон Сайпиддинов ушланган", дейилган хабарда.

Сайпиддинов сўроқ қилинганда, у бу қалбаки пулларни жиноий гуруҳнинг бошқа бир аъзоси – Наманган вилоятида яшовчи Сардор Эргашевдан олгани аниқланган. Эргашев кейинроқ турар жой манзили бўйича қўлга олинган.

Ўзбекистонга қалбаки валюта партияси бошқа давлатлар ҳудудида ҳам фаолият кўрсатувчи қалбаки пул ясовчилар гуруҳи аъзолари томонидан етказиб берилган. Тергов идоралари бу воқеа юзасидан терговни давом эттирмоқдалар. 

Мавзуга оид