Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газета ўқиган ҳолда автобус бошқарган ҳайдовчи қаттиқ жазоланди
"Тошшахартрансхизмат" компанияси йўловчи автобусини газета ўқиб турган ҳолда бошқарган ҳайдовчига нисбатан жазо чораларини қўллади. Бу ҳақда ташкилот бошлиғи Отабек Содиқов маълумотига асосланиб, “Спутник” нашри хабар бермоқда.
“Биз бу ҳайдовчига нисбатан тегишли ишларни олиб бордик ва уни пастроқ классдаги "Исузу" автобусига ўтказиш билан жазоладик. Шу билан бирга, унинг ойлик маоши миқдори ва ҳайдовчилик категорияси пасайтирилди. Биз шунга ўхшаш хатоликларга жиддий эътибор қаратамиз, аҳолининг шикоятларини ўрганиб чиқамиз ва айбдорларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаймиз", — деди ташкилот раҳбари.
Бундан аввал Тошкент шаҳридаги 51-йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси транспорт воситасини ҳайдаб кетаётган пайтида газета ўқиётгани тасвирланган видеоси эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар
08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
18:39 / 16.05.2025