Назарбоев қозоғистонликларга мурожаат билан чиқиш қилди
Қозоғистон президенти ҳукумат органлари ваколатларини қайта тақсимлаш бўйича мурожаат билан чиқиш қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz Акордага асосан.
Қозоғистон Республикаси президенти мурожаати маҳаллий телеканаллар эфирида трансляция қилинган.
"Ҳукуматга давлат дастурларини тасдиқлашни ўтказиш мақсадга мувофиқ. У бунинг учун бутун мажбуриятни ўзига олади. Ҳукуматга мустақил равишда ўз таркибига кирмайдиган марказий ижро органларини ташкил этиш ва ёпиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Президент ҳукумат ва бош вазир актларини рад этиш ёки тўхтатиб туриш ҳуқуқидан воз кечиши мумкин", - дея маълум қилди Назарбоев ўз мурожаатида.
"Барчаси давлат ижро органлари масъулиятини ошириш ва уларнинг раҳбарларига ваколатлар бериш мақсадида қилинмоқда", - дея қўшимча қилди президент.
"Парламент сайловларида ғалаба қозонган партия ҳукуматни тузишда катта таъсирга эга бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳукумат аввалгидек президент олдида эмас, балки сайланган мажлис ўз ваколатини топшириши қонуний бўлади. Ҳукумат аъзоларига парламент палаталари томонидан ишончсизлик билдириш тартибини ҳам енгиллаштириш лозим. Бу ҳукумат қонунчилик органининг ижро органи устидан назоратини оширади", - дея маълум қилди Қозоғистон президенти.
"Таклиф этилаётган чоралар муҳимлигини эътиборга олиб, мен айтилган конституция ислоҳотлари лойиҳаси ва барча лойиҳаларни халқ муҳокамасига қўйишга қарор қилдим", - деди Назарбоев.
Мавзуга оид
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024