Ўзбекистон “Ўрта Осиё-Яқин Шарқ” янги транспорт йўлагини ташкил этишда тайёрлигини билдирди
Ўзбекистон ва Туркманистон савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Қўшма комиссиясининг 13-йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон делегациясига Республика бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилди.
Йиғилиш доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари туркман-ўзбек мулоқотини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилишди, деб хабар берди Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Томонлар, шунингдек, икки томонлама ўзаро алоқаларнинг стратегик йўналишларини муҳокама қилган. Улар орасидаги энг асосий масалалардан бири ёқилғи-энергетика соҳасидир.
Ўзбекистон “Ўрта Осиё-Яқин Шарқ” (Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон) янги транспорт-транзит йўлагини ташкил этишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Унинг амалга татбиқ этиш халқаро транзит юк ташувлар ҳажмини ошириш ва дунё бозорини яна бир катта талабга эга йўналиш билан таъминлаш имконини беради.
Ўзбекистон ва Туркманистон маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни кучайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилган. Томонлар илмий-таълим алоқаларини чуқурлаштириш ва спорт ҳамда туризм соҳасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳақида фикр билдирган.
Мавзуга оид
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
16:14 / 03.09.2024
“Жаҳаннам дарвозаси”. Туркманистондаги энг диққатга сазовор жойлардан бири бўлган газ кратери ҳақида нималар маълум?
20:49 / 02.09.2024