Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон элчиси: "Ҳукуматнинг яқин 5 йил ичидаги мақсадларни халқ билан очиқ муҳокама қилиши қувонарли ҳолат"
27 январь куни "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасига бағишланган медиаҳафталикнинг сўнгги кунида юртимизда фаолият олиб бораётган элчихона вакиллари ҳам иштирок этишди. Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Kun.uz ўқувчилари билан мазкур ҳафталик ҳақида ўз таассуротлари ва фикр-мулоҳазалари ҳақида бўлишди.
Винод Кумар, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси:
"Ушбу анжуманда иштирок этаётганимдан беҳад мамнунман. Фикримча, бу ерда жуда ҳам очиқ ва эркин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Нафақат ҳукумат вакиллари, балки Олий Мажлис ходимлари, хорижлик экспертлар, шунингдек, университет талабалари ва ОАВнинг ҳам иштирок этаётгани қувонарли ҳолдир. Модераторлар ҳам асосий йўналишлар билан яхши таништиришди.
Анжуманнинг беш кун мобайнида ташкил этилганини ижобий баҳолайман. Бу эса инсонларни тўғри ва эркин йўналтиришга имкон беради. Ҳафталикда фақатгина очиқ муҳокамалар эмас, турли вилоятлардаги инсонлар билан онлайн мулоқотларнинг ташкил этилиши Ўзбекистон келажагида катта рол ўйнайди.
Бугунги кунда юртингизда хорижий мамлакатлар, дипломатик корпус вакиллари билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилган. Тадбирга дипломатлар, хорижлик меҳмонлар ва ҳукумат идоралари вакилларининг ташриф буюриши, уларнинг халқ билан мулоқотга чиқиши келгуси беш йил ичида амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилишда ўз самарасини беради. Ўзбекистон - меҳмондўст мамлакат. Биз икки давлат ўртасидаги иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги дўстона алоқалар янада мустаҳкамланиб боришига умид қиламиз".
Мавзуга оид
21:16 / 27.01.2017
Ўзбекистон Республикасининг бир қатор ҳужжатлари замон талабидан келиб чиқиб қайта ишланади
18:18 / 27.01.2017
Ҳаракатлар стратегияси доирасида Халқаро давра суҳбати ўтказилди
17:19 / 27.01.2017
Ўзбекистонда ташқи алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган икки йўл харитаси яратилади
16:55 / 27.01.2017