Ўзбекистон | 01:48 / 28.01.2017
36669
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти фаоллари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди. ЎзА агентлиги хабар беришича, Давлат раҳбари сафари давомида вилоятнинг қатор туманларидаги аҳвол билан танишди. 

Урганч шаҳрида Хоразм вилояти фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш, ёш авлодни тарбиялаш ва иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифи давомида бўлиб ўтаётган учрашув ва суҳбатлар Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан доимий мулоқот олиб боришнинг амалий исботи бўлмоқда. Бундай мулоқотлар нафақат Хоразм аҳли, балки бутун халқимиз кўнглини кўтариб, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи давом этмоқда.

 

Мавзуга оид