Спорт | 15:40 / 28.01.2017
7199
1 дақиқада ўқилади

Серена Уильямс Australian open‘да ғалаба қозонди ва Штеффи Графдан ўзиб кетди

Мельбурнда давом этаётган Australian open турнирининг аёллар ўртасидаги финал учрашуви якунланди. Опа-сингил Уильямслар ўртасида кечган финалда Серенанинг қўли баланд келди. 

Серена Уильямс икки сетда 6:4, 6:4 ҳисобида Винус устидан ғалаба қозониб, ўзининг Мельбурндаги ғалабалари сонини еттитага етказиб олди. Шунингдек, у кейинги ҳафтадан у яна дунёнинг биринчи рақамли теннисчисига айланадиган бўлди.

Бу Серенанинг «Улкан тож» туркумига кирувчи турнирлардаги 23-ғалабаси бўлди. Натижада 35 ёшли теннисчи бу борада германиялик собиқ теннисчи Штеффи Графни ортда қолдириб кетди. 

Энди фақат битта спортчи Серенадан кўпроқ «Катта дубулға» мусобақаларида зафар қучган. Маргарет Корт ҳисобида ҳозирча 24 марта қўлга киритилган шундай нуфузли соврин бор.

Australian open
Финал.

Серена Уильямс (АҚШ) - Винус Уильямс - 6:4, 6:4.

Мавзуга оид