Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда И.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда клиника ташкил этилади
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27-28 январь кунлари Хоразм вилоятида бўлди.
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалида 1 100 га яқин талаба таълим олмоқда. 16 кафедрада 161 профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда.
Ушбу филиал негизида И.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда клиника ташкил этилмоқда. Унда эндокринология, отолорингология, гематология, аллергология, терапия бўлимлари очилади.
Университет олим ва шифокорлари бу ерда дарс беради, диагностика ишларини олиб боради ва даволайди. Талабалар клиникада замонавий даволаш усулларини чуқурроқ ўрганади.
Президентимиз Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиали ва Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалида ташкил этиладиган бу икки муассаса Оролбўйи аҳолиси учун тарихий ва ижтимоий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади. Бу марказлар мазкур ҳудудда кўп учрайдиган касалликларни самарали даволаш, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларнинг билим ва малакасини оширишда муҳим ўрин тутади.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025