Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ташқи ишлар вазири Лотин Америкаси давлатларига ташриф буюради
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Лотин Америкаси давлатларига сафарга жўнайди. Турк дипломатияси раҳбарининг сафари 30 январда бошланади. Човушўғлу Аргентина, Парагвай, Доминикан Республикаси ва Мексикага ташриф буюради.
Човушўғлу биринчи бўлиб Буэнос Айресга келади. Бу ерда икки томонлама, шу жумладан илмий-техник, савдо ва сайёҳлик соҳаларида келишувлар имзоланади. 2010 йилда Анқара ва Буэнос-Айрес Ҳаво транспорти ҳақидаги келишув, Дипломатик академиялар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашган. Човушўғлунинг жорий сафари вақтида Божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро кўмак ҳақидаги келишув имзоланади.
Сўнгра Човушўғлу Парагвайга йўл олади. Бу Туркия ташқи ишлар вазирининг Парагвайга биринчи ташрифи бўлади. Ташриф вақтида Ҳаво алоқаси ҳақида икки томонлама келишув ҳамда Дўстлик ва ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзоланади.
Доминикан Республикаси Туркия ташқи ишлар вазири ташриф буюрадиган учинчи давлат бўлади. Ташриф вақтида Туркия ва Доминикан Республикаси ўртасида икки томонлама келишувларни ривожлантириш масалалари ҳамда минтақавий маъмуриятлар доирасида ҳамкорлик муҳокама қилинади.
Човушўғлу Лотин Америкаси бўйлаб турнесини Мексикага ташриф билан якунлайди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025