Жаҳон | 14:53 / 30.01.2017
14704
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи номи маълум бўлди

Япониянинг Toyota автомобиль концерни 2016 йилда сотилган машиналар ҳақидаги маълумотни тақдим этди, деб хабар берди Associated Press.

Япония компанияси 12 ой давомида бутун дунё бўйлаб 10 миллион 175 мингта автомобилни сотди. Бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 0,2 фоизга кўпроқ.

Шу билан бир қаторда, Германиянинг Volkswagen концерни 2016 йилда савдолар ҳажмини 3,8 фоизга ошириб, 10 миллион 310 минг машинани ўз эгаларига топширган.

Шу тариқа, Audi, Bentley, Lamborghini, Skoda, Seat ва бошқа маркаларга эгалик қилувчи Volkswagen концерни дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчига айланди.

Аввалроқ Volkswagen дизелли двигателлар билан боғлиқ можаро туфайли 1 миллиард доллар маблағ тўлаб бериши ҳақида хабарлар тарқаганди.

Мавзуга оид