Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда маст ҳайдовчи бир гуруҳ пиёдаларни уриб кетди
АҚШнинг Кентукки штатида юк машинаси ҳайдовчиси маст ҳолатда автомобиль тураргоҳида бир гуруҳ пиёдаларни уриб кетди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги.
Воқеа 30 январга ўтар кечаси Луисвилл шаҳрида юз берган. Полиция вакили Алиша Смайлининг айтишича, 37 ёшли Чад Эрдли автотураргоҳга кириб, паркорвка қилинган автомобилни туртиб, ҳаракатланишда давом этган. Полициячининг айтишича, икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган деб эълон қилинган, 7 киши шифохонага олиб кетилган. Уларнинг ҳаётлари хавф остида эмас.
Полиция маълумотларига кўра, ҳайдовчи алжираган, ундан спиртли ичимлик ҳиди келган, у қўлга олингандан кейин бир неча марта ухлаб қолган. Ҳукумат унга бир неча бандлар, жумладан қотиллик бўйича айблов эълон қилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025