Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Трамп фармонига жавобан америкаликларга виза беришни тўхтатади
Расмий Теҳрон маъмурияти АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармонига жавобан америкаликларга виза беришни тўхтатади. Трамп етти мусулмон мамлакат, хусусан, Эрон фуқароларига виза бериш ва мамлакатга киришни вақтинча тақиқлаган эди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф франциялик ҳамкасби Жан Марк Эйро билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида шундай баёнот берган.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, бу қоидаларга истисно киритилиши мумкин. "Агар шундай бўлса, дастлаб Эрон ТИВ кўриб чиқади, сўнгра қарор қабул қилинади", — деб қўшимча қилган вазир.
Ўтган ҳафтада Дональд Трамп қочқинлар киришини 120 кунга, суриялик қочқинларни номаълум муддатга киритишни тақиқлаш ҳамда АҚШга кириш тартиб-қоидаларини ўзгартириш тўғрисидаги фармонини имзолаган эди. Унга мувофиқ, Сурия, Эрон, Ироқ, Яман, Судан, Сомали ва Ливия мамлакатлари фуқаролари 90 кун муддатга Қўшма Штатларга кира олишмайди.
Трампнинг миграция фармони АҚШ ҳамда жаҳон ҳамжамиятида турли қарашларга сабаб бўлди. Хусусан, АҚШ Демократик партиясининг сенатдаги аъзолари фармон ижросини тўхтатишга имкон берувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киритишни режалаштирган. Америк штатларининг 15 нафар бош прокурорлари фармонни "ноқонуний" деб баҳолаган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025