Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Донбассдаги вазият кескинлашувида Россияни айблади
Украина ТИВ Донбассдаги вазият кескинлашувида Россияни айблайди, деб хабар қилган вазирлик матбуот хизмати. Россия томони расмий Киев ва ғарб мамлакатларининг бу каби айбловларини бир неча маротаба инкор этган ҳамда Украина ичидаги можаро тарафдори эмаслигини таъкидлаган.
Аввалроқ, тан олинмаган Донецк халқ республикаси мудофаа вазирлиги ҳам Донбассда вазият кескинлашгани ҳақида хабар қилган эди. 30 январь куни 10дан ортиқ украин ҳарбийлари ўлдирилган, 15дан ортиғи яраланган.
Украина президенти Пётр Порошенко маъмуриятининг маълум қилишича, давлат раҳбари Авдеевкадаги вазият туфайли Германияга сафарини муддатидан аввал якунлаган.
ДХР раҳбари Александр Захарченконинг сўзларига кўра, Киевга Донбассдаги можаро кучайиши керак, шунда АҚШ президенти Дональд Трампга ўз талабларини илгари сура олади.
Хабарларга кўра, шу муносабат билан Украина ТИВ Москвага босим ўтказишни сўраб, халқаро ҳамкорларига мурожаат қилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025