Иқтисодиёт | 20:46 / 01.02.2017
6007
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда қайта молиялаш ставкаси 12,5 фоизга оширилди

Фото: credits.ru

Тожикистон миллий банки (ТМБ) қайта молиялаш ставкасини 1,5 фоизга ошириб, йиллик 12,5 фоизни қайд этди. Бу ҳақида Asia Plus нашрида хабар берилди. 

31 январь куни ТМБ пул-кредит сиёсати қўмитасининг мажлисида шунга мувофиқ қарор қабул қилинган. 

"Мазкур қарор пул-кредит сиёсатини самарали юритиш ва инфляцияни барқарор ушлаб туришни таъминлаш мақсадида қабул қилинди", - дейилади хабарда. 

Охирги марта қайта молиялаш ставкаси ўтган йилнинг июлида 9 фоиздан 11 фоизга кўтарилган эди. 

Тожикистонда энг юқори қайта молиялаш ставкаси 2008 йилда (16 фоиз), энг паст ставка эса 2014 йил бошида (4,8 фоиз) қайд этилган.

Қайта молиялаш ставкаси Марказий банкнинг асосий фоиз кўрсаткичи ҳисобланиб, банклараро пул бозорида Марказий банкнинг тижорат банклари билан бўладиган операцияларни амалга оширишда қўлланилади ва иқтисодиётдаги фоиз ставкаларининг индикатори бўлиб хизмат қилади.

Мавзуга оид