Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африка кубогида дастлабки финалчи номи пенальтилар сериясида аниқланди
Африка миллатлар кубогининг дастлабки ярим финал учрашуви якунланди. Унда Буркино-Фасо терма жамоаси Мисрга қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилди. Аввалига 66-дақиқада Муҳаммад Салоҳ мисрликларни олдинга олиб чиққанди, бироқ Аристид Бансе томонидан киритилган гол ҳисобни тенглашишига сабаб бўлди. Мазкур ҳисобда асосий вақтда ҳам, қўшимча 30 дақиқалик иккита таймда ҳам ўзгармади. Натижада ғолиб номи пенальтилар сериясига кўра аниқланди. Унда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган Миср финал йўлланмасини қўлга киритди.
Иккинчи ярим финал учрашуви эртага бўлиб ўтади. Унда Камерун ва Гана терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.
Африка миллатлар кубоги
1/2 финал
Буркина-Фасо – Миср 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 3:4
Голлар: Бансе (73)– Салоҳ (66).
Буркина-Фасо: Коффи, Дайо, Кулибали, Яго, Коне, Туре, Каборе, Накульма, Бансе (Траоре, 103), Траоре, Траоре (Диавара, 80).
Миср: Ал-Ҳадарий, Габир, Хегази, Фатхи, Қаҳрабо (Уарда, 74), Салоҳ, Ас-Саид, Хамид, Трезеге (Субҳи, 85), Салоҳ, Ал-Муҳаммади (Габир, 107).
Мавзуга оид
09:20 / 09.02.2022
Мане Африка Кубоги пайтида жароҳати сабаб шифохонага борди ва у ерда мотоцикл уриб юборган боланинг даволанишига пул тўлади
09:38 / 25.01.2022
Камерун — Қамар ороллари баҳсидан аввал стадионга киришда юзага келган тиқилинчда камида 7 киши ҳалок бўлди
08:50 / 18.07.2019
Африка миллатлар кубогида бронза медали эгаси аниқланди
08:56 / 12.07.2019