Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Ўзбекистон ядро контрабандасига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда
АҚШ ва Ўзбекистон вакиллари ядровий қурол ва бошқа радиоактив моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноятчилар таҳдиди борасидаги фикрлар билан ўртоқлашиш ҳамда уларнинг ҳукуматлари билан бундай таҳдидга қарши курашишни муҳокама қилиш мақсадида 1 февраль куни Тошкентда учрашув ўтказди.
Ушбу муҳокама томонлар 2012 йил март ойида келишган ядро контрабандасига қарши кураш бўйича қўшма режа доирасида амалга оширилаётган ҳамкорликнинг давоми бўлиб, у режада ядро ва радиоактив моддалар контрабандасига оид ҳолатларнинг олдини олиш, аниқлаш ва курашишда ҳукуматлар амалга оширадиган саъй-ҳаракатлар ўз аксини топган. Учрашувда томонлар кўзда тутилган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ҳамда бу соҳадаги келгуси ҳамкорлик хусусида суҳбатлашишди.
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги бундай ҳамкорлик келгусида контрабанда билан шуғулланишнинг олдини олишда ёрдам беради, потенциал ядро контрабандачиларини аниқлаш ва қонуний таъқиб қилишни таъминлайди ҳамда АҚШ, Ўзбекистон ва бутун дунё ҳамжамияти хавфсизлигини мустаҳкамлайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025