Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг энг баланд иккинчи биноси 500 млн долларга таъмирланади
АҚШнинг баландлиги бўйича иккинчи осмонўпар биноси – Чикаго шаҳридаги Willis Tower’ни қайта тиклаш ва қисман таъмирлашга қарор қилинди. Бу мақсадларни амалга оширишга 500 млн доллар сарфланади, дея маълум қилган мегаполис ҳокими Рам Эмануэль.
Унинг сўзларига кўра, ишлар ушбу чоракда бошланади ҳамда 2019 йилда тугайди. Кўпқаватли бинонинг 6-қаватида кўнгилочар ҳудудни ташкил этиш режалаштирилган. Унда кинотеатрлар, ресторанлар ва дўконлар ҳам жойлашади. 103-қаватда жойлашган томоша майдони реконструкция қилинади. Умуман, лойиҳа бинонинг Чикаго аҳолиси ва меҳмонлари орасида жозибадорлигини оширишга қаратилган.
"Фарзандларимизнинг аксарияти шаҳарнинг тарихий қисмини баландликдан кўрмаган. Идора биноларини кўришмаган, лифтларга чиқишмаган. Биз ушбу бино болаларимиз ҳаётининг муҳим қисми бўлишига эришмоқчимиз", - деб қайд этган шаҳар ҳокими.
Архитектор Брюс Грэм томонидан лойиҳалаштирилган Willis Tower 1974 йилда очилган. Минорада 108 қават бўлиб, баландлиги 442,1 метрни ташкил этади. Ҳозирда, Willis Tower АҚШнинг иккинчи, дунёнинг 14- энг баланд биноси ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025