Жаҳон | 00:44 / 03.02.2017
8349
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Миллий банки раиси ва бош прокурори президент ва халққа қасамёд келтирди

Фото:akorda.kz ©

Давлат сиёсий хизматчилари Қозоғистон президенти ҳамда ҳалқ олдида қасамёд келтирди, деб Оқ ўрда матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Tengrinews.kz нашри.

Қозоғистон Миллий банки раиси Дониёр Акишев, Олий суд раиси Анатолий Смолин, бош прокурор Жакип Асанов, “Сирбор” ташқи разведка хизмати директори Габит Бойжонов ва президент маъмуриятидаги бошқа бир қатор масъул лавозимдаги ходимлар, вилоят ҳокимлари халқ ва президент олдида тантанали қасамёд келтирдилар.

Нурсултон Назарбоев маросимдаги нутқида давлат хизматчиларига қўйиладиган талаблар тобора ортиб боришини таъкидлаб ўтди.  
 
"Кўп ҳолларда бюджет маблағларидан носамарали фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда. Давлат хизматчилари томонидан йўл қўйиладиган хатолар нафақат давлат хизмати, балки умуман давлат бошқаруви тизими нуфузига салбий таъсир кўрсатади", деб айтган Қозоғистон президенти.

Назарбоев ўз нутқи сўнггида мамлакатнинг бошқарув корпуси олдида турган вазифаларнинг кўлами ва муҳимлигига ишора қилди. Бу эса давлат хизматчиларидан юқори даражадаги жавобгарликни талаб қилади.

“Аминманки, сиз халқ манфаатларига бекаму-кўст хизмат қилиб, ўз мажбуриятларингизни шараф билан бажарасиз. Биз мамлакатимизнинг ёрқин келажаги ва мустақилликнинг мустаҳкамланиши учун қўлимиздан келган барча ишни бажаришимиз лозим”, деб ўз сўзларини интиҳолаган Назарбоев.

Мавзуга оид