Ўзбекистон | 20:20 / 03.02.2017
7348
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Лианне Куппенс Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар этиб тайинланди. 

2017 йил 3 февралда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Куппенс хоним билан учрашув ўтказди, деб хабар берилмоқда вазирлик матбуот хизматида.

Куппенс хоним Абдулазиз Камиловга ўзининг тайинланиши ҳақида ЖССТ бош директори Маргарет Ченнинг мактубини топширди. 

Камилов ва Куппенс музокаралар вақтида Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш ҳолати ва истиқболларини, қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг бориши ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими олдида турган вазифалар доирасида ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди.  

Мавзуга оид