Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад: Сурия менинг оиламга тегишли эмас
Сурия президенти Башар Асад унинг оиласи ҳокимиятни бошқармайдиган ҳолат бўлиши мумкинлигини инкор этмаяпти. Унинг фикрича, Сурия давлати барча сурияликларга тегишли бўлгани сабабли Башар Асад ўрнида ҳар қандай суриялик бўлиши мумкин.
"Албатта, мамлакат менинг оиламга тегишли эмас. Сурия сурияликларга тегишли ва ҳар бир суриялик ушбу лавозимни (президент) эгаллаш ҳуқуқига эга", — деган Сурия араб республикаси раҳбари Башар Асад, журналистнинг саволига жавоб берар экан.
Асаднинг Бельгия ОАВ вакиллари билан интервьюсини САНА агентлиги эълон қилди.
Суриянинг ҳозирги президенти Башар Асад 1965 йил 11 сентябрда Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони ва ҳаво ҳужумига қарши бригада генерали Ҳафиз Асад оиласида дунёга келган. Ҳафиз Асад 1970 йилда давлат раҳбари бўлган эди.
Отасининг вафотидан сўнг, 2000 йил 11 июнда Башар Асадга генерал-лейтенант унвони берилган ҳамда Сурия армиясининг олий бош қўмондони лавозимини эгаллаган эди. Ўша йили ҳукмрон Баас партиясининг съездида партия бош котиблигига сайланган ҳамда президентликка ягона номзод сифатида илгар сурилганди. Мамлакат парламенти Башар Асадни президентликка сайлаган эди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025