Буюк Британия рамзларидан бирига айланган қизил телефон будкалари янги дизайнга эга бўлди
New World Payphones компанияси Буюк Британия ва Лондон шаҳри рамзларидан бири бўлиб қолган телефон будкалари янги дизайнини тақдим этди. Улар худди қизил автобуслар, Биг Бен ва Пикадилли майдони каби машҳурликка эга. 90 йиллик классик образ ўрнига замонавийлаштирилган ташқи шакл келган: телефон будкаларида нафақат ёпилувчи эшикни олиб ташлашди, балки уларнинг ранги ҳам ўзгартирилди.
Янги будкаларда телефон автоматдан ташқари, туман ҳақида маълумотлар бўлган сенсорли дисплей ҳам бўлади. Бундан ташқари, Wi-Fi'га кириш нуқталари ҳам бор. Шаҳар маъмурияти будкаларга хизмат кўрсатиш учун маблағларни экранлар ичида жойлаштириладиган рақамли рекламадан топишни режалаштирмоқда.
Будкаларга эгалик қилувчи New World Payphones компанияси бош директори Жастин Кокрейннинг сўзларига кўра, янги будкалар кўчалардан эски алоқа воситаларини олиб ташлаш ҳамда уларнинг ўрнига дарахт кўчатларини экиш имконини беради. Унинг қўшимча қилишича, ишлаб чиқилган лойиҳа маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ҳам ёрдам беради – айнан улар Лондонда янгиланган “телефон қутилари”ни тайёрлаш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
19:16 / 23.11.2024
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
23:36 / 20.11.2024
Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
21:14 / 20.11.2024