Жиззахда хотинини пичоқлаб ўлдирган эркак 22 йилга қамалди
Жиззах шаҳрида мудҳиш қотиллик содир этилди – эр ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар берди.
Маълум бўлишича, номи ошкор этилмаган эркак аввал Наманган вилоят суди томонидан 18 йилга озодликдан маҳрум этилган бўлиб, у жазо муддатининг тугашига уч ярим йилдан камроқ вақт қолганида яна мудҳиш жиноят содир этади.
Эркак жазони ўташ билан бир пайтда Жиззах шаҳридаги қурилишларда ишлаган ҳамда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи қизга уйланган. Тўйдан сўнг улар учрашиб туриш учун Жиззах шаҳридаги хонадонлардан бирини ижарага олишади.
Келин никоҳдан сўнг Наманган шаҳрига қайтиб кетиб, қайнонаси билан бирга яшай бошлаган. 2016 йилнинг май ойида эркак хотинини Жиззахга таклиф қилади. Аёл бир кундан сўнг Наманганга қайтиб кетмоқчилигини билдиради. Ўртада келиб чиққан жанжалда эркак хотинини пичоқлаб ўлдирган.
Газетанинг ёзишича, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди эркакка ўталмай қолган жазосини ҳам қўшган ҳолда 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.09.2024
Японияда суд 56 йил аввалги қотиллик учун ўлимга ҳукм қилинган эркакни оқлади
09:23 / 26.09.2024
Туркияда 8 ёшар қизалоқнинг ўлдирилиши. Бу ҳақида нималар маълум?
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024