Спорт | 12:00 / 08.02.2017
40918
1 дақиқада ўқилади

Ҳакам футбол тарихида кузатилмаган ҳайратомуз голни инобатга олди

Ҳондурас чемпионати доирасидаги учрашувда «Олимпия» ҳужумчиси Рохер Рохас «Готагуа» дарвозасини сўнгги дақиқаларда нишонга олди.

Аммо у гол киритган вазиятда майдонга бегона мухлис ўз коптоки билан тушиб келган ва айнан «Готагуа» жамоаси дарвозасига зарба йўллаганди. Эпизод Instagram‘нинг rldesignz аккаунти саҳифасида эълон қилинган.

94-дақиқа ўтиб бораётган вазият Рохас жарима майдончаси яқинидан зарба беради. Бу вақтда «Готагуа» дарвозаси олдида бегона мухлис бошқа бир тўпни тепиб келаётган бўлади ва у дарвозага зарба беради. Бундан бир сонияча олдин Рохас томонидан берилган зарба ҳам голга айланганди. Ҳакам ўйинга бегона мухлис ва иккинчи тўп аралашган бўлишига қарамай, гол инобатга олинади ва ўйин — 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланади.

Мавзуга оид