Шавкат Мирзиёев Афғонистон ва Покистонга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва бутун афғон халқига Афғонистоннинг шарқий ва шимоли-шарқий вилоятларида юз берган кучли қор кўчкилари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани, жароҳат олгани ва бошпанасидан айрилгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради», — дейилади ТИВ ахборотида.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Покистон президенти Мамнун Ҳусайнга мамлакатда содир бўлган қор кўчкилари туфайли инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллаган.
«Давлатимиз раҳбари табиий офат натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради», — дейилади ТИВ ахборотида.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024