Испания кубоги. «Барселона»нинг финалдаги рақиби маълум бўлди
Испания кубогининг иккинчи ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Алавес» жамоаси ўз уйида «Сельта»ни қабул қилди.
«Реал»ни мусобақалардан чиқариб юборган «Сельта» бу ўйинда фаворит саналаётганди. Аммо амалда бундай бўлиб чиқмади. Вигода кечган дастлабки учрашувда ҳисоб очилмаганди. «Алавес» уйида кечган учрашувнинг 82-дақиқасида Мендес томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Натижада «Алавес» Испания кубоги финали йўлланмасини қўлга киритди. Финалда жамоа «Атлетико»ни мағлуб этган «Барселона»га қарши майдонга тушади.
Испания Кубоги, 1/2 финал
Жавоб учрашуви
Алавес – Сельта 1:0 (0:0)
Гол: Мендес (82).
Алавес: Пачеко, Феддаль, Лагуардиа, Тео, Ману Гарсия, Фемения, Камараса, Маркос Льоренте, Ибаи Гомес (Вигарай, 88), Дейверсон, Токеро (Мендес, 79; Руано, 90).
Сельта: Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Ронкалья, Радоя, Диас (Гвидетти, 83), Эрнандес, Васс (Росси, 86), Бонгонда (Систо, 74), Аспас.
Огоҳлантиришлар: Феддаль (39), Аспас (39), Диас (53), Тео (90).
Дастлабки учрашув: 0:0
Мавзуга оид
02:10 / 13.09.2021
Ла Лига. «Реал» «Бернабеу»га қайтишини 5та гол билан нишонлади. Бенземада ҳет-трик, Камавинга дебют ўйинида тўп киритди
02:59 / 24.01.2021
Ла Лига. «Реал» иккинчи даврани йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади, Бенземада дубль
03:00 / 03.01.2021
Ла Лига. «Реал» Васкес ва Асенсионинг голлари эвазига «Сельта»ни мағлуб этди
03:07 / 29.11.2020