Жаҳон | 08:27 / 09.02.2017
11214
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Эрон навбатдаги ракетасини учирди
Эрон Теҳрондан шарқ томонда жойлашган парвоз майдончасидан яна бир ракетани учирди. Айнан шу майдончадан январда ракета учирилганди. Бу ҳақда америкалик амалдорга иқтибос келтирган ҳолда Fox News телеканали хабар берган.
Маълум қилинишича, "ер-ҳаво" туридаги кичик масофаларга мўлжалланган Mersad ракетаси 8 февралда учирилган. У учирилган жойидан 56 км узоқликда ерга тушган.
30 январда Эрон ўрта масофаларга мўлжалланган баллистик ракета синовини ўтказгани маълум қилинганди. АҚШ шу муносабат билан 3 февралда Эронга янги санкциялар киритган.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
14:15 / 06.11.2024