Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Википедия» Daily Mail’га ишончни йўқотди
«Википедия» муҳаррирлари Британиянинг Daily Mail таблоидидан энциклопедиянинг инглизча нусхасидаги мақолалар учун манба сифатида фойдаланилишини тақиқлади. Бу «алоҳида вазиятларда» қўлланилмайди.
The Guardian’нинг ёзишича, нашрни «ишончсиз», деб ҳисоблашган. Энциклопедия муҳаррирлари газета далил-исботларни камдан-кам ҳолатларда текширишига, шунингдек, шов-шув кўтарадиган хабарларга кўпроқ эътибор қаратишини таъкидлашган.
Бундан ташқари, ҳозирда мавжуд бўлган мақолалардаги Daily Mail’га ҳавола кўрсатилишини ишончлироқ манбаларга алмаштириш режалаштирилган.
Таъкидланишича, «Википедия»нинг инглиз тилидаги муҳаррирлари ушбу нашр ишончлигиги масаласини 2015 йилнинг бошидан муҳокама қилиб келишмоқда.
Мавзуга оид
11:36 / 01.03.2023
Россия суди «Википедия»ни «нотўғри маълумот» учун жаримага тортди
08:42 / 02.11.2022
«Википедия» уруш ҳақидаги мақолалар учун 2 миллион рубл жаримага тортилди
23:04 / 30.06.2022
«Википедияда 100 нафар ўзбек аллома ва мутафаккирлари ҳақида маълумотлар базаси яратилади» – президент
20:41 / 04.02.2022