Россия сиёсий элитаси учун седан ва йўлтанламас дизайни патентланди
Автомобиль ва автомотор илмий-тадқиқот институти «Кортеж» лойиҳаси доирасида Россия сиёсий элитасига хизмат қилувчи седан ва йўлтанламас дизайнига патент олди. Янги автомобиллар сурати «Роспатент» сайтида жойлаштирилган.
«Кортеж»га доир автомашиналар хусусида бундан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. Йўлтанламас муаллифлари сифатида Геннадий Тишкин, Юрий Черненко, Алексей Чвокин ва Иван Борисов, седан муаллифлигига Равиль Ялаков ҳам қайд этилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, патент олиш учун ариза 2016 йил май ойида топширилган.
«Кортеж» лойиҳаси автомобиллари Aurus номи остида ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу ном Aurum («олтин») ва Russia («Россия») сўзларининг ўзаро қисқартирилган шаклидир. Институт, шунингдек, бренднинг бир неча логотипини ишлаб чиққан.
Ушбу автомобиллар 2017 йилда Россия сиёсий элиталарига хизмат қилувчи махсус бўлинма ихтиёрига келиб тушади. Унинг илк оммавий намойиши 2018 йил май ойида Россиянинг янги президенти инаугурациясида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
20:07 / 22.09.2024
Зеленский Россия билан музокаралар бўйича позициясини нега ўзгартирганини тушунтирди
18:47 / 22.09.2024
АҚШдан ўғирланган ва ҳануз ишлаб чиқарилаётган «Буханка»
18:42 / 22.09.2024