Жаҳон | 07:35 / 09.02.2017
6721
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг АҚШ бош прокурори лавозимига кўрсатган номзоди тасдиқланди

АҚШ сенати Алабама штатидан сенатор Жефф Сешнсни АҚШ бош прокурори – президент Дональд Трамп маъмуриятида адлия вазири лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.     

Сешнс Трампнинг биринчи тарафдорларидан ва сенатдаги энг консерватив республикачилардан ҳисобланади. 

Унинг номзодини тасдиқлашга 52 сенатор овоз берди, 47 сенатор қарши чиқди.

Мавзуга оид