Спорт | 20:35 / 11.02.2017
11731
2 дақиқада ўқилади

АҚШда россиялик боксчи Поветкин иши бўйича суд тингловлари бўлиб ўтди

Фото: ТАСС

АҚШда россиялик боксчи Александр Поветкин иши бўйича суд тингловлари бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъати ўз ҳукмини 13 февралда чиқариши мумкин, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.    

Суд иши Поветкин ва америкалик боксчи Деонтей Уайлдер ўртасида ўзаро эътирозларга тааллуқлидир. Бунга Москвада ушбу боксчилар ўртасида бўлиб ўтмаган жанг сабаб бўлган. Жанг россиялик боксчининг допинг-намунасида тақиқланган мельдоний излари топилгандан кейин бекор қилинганди.

"Ўйлашимча, ҳайъат бир неча соат кенгашиб, тушлик ёки кечга яқин ўз ҳукмини чиқаради", деб айтган Поветкин манфаатларини ҳимоя қилувчи Алексей Карпенко.

Уайлдер ва промоутерлик компанияси Нью-Йорк судига Поветкин уларга 5 млн доллар тўлаши кераклиги тўғрисида даъво аризаси берган. Рақиб томоннинг фикрича, жанг бекор қилиниши сабаб Поветкин уларга зарар етказган. Россиялик боксчи ва унинг промоутерлари ҳам рақиб томонга қарши даъво билан чиққан. Америкалик боксчи ва промоутерлик компанияси россияликни обрўсизлантирувчи маълумотлар тарқатишда ва жангни барбод қилишда айбланмоқда. Россияликлар америкаликлардан 34,5 млн доллар талаб қилишмоқда.

Ҳакамлар ҳайъати бу ҳафтада томонларнинг далиллари, допинг бўйича мутахассислар, Поветкин ва унга маслаҳат берган шифокор кўрсатмаларини тинглаганлар.

Мавзуга оид