Спорт | 00:44 / 11.02.2017
9216
1 дақиқада ўқилади

Австриялик велосипедда 167 км/соат тезликка эришди

Австриялик Маркус Стокл велосипед учун янги тезлик рекордини ўрнатди. 42 ёшли экстремал Чилининг Атакама чўлида ўз велосипедида 167,6 км/соат тезликка эришди. 
  
Стокл бунга эришишда оддий Mondraker Summum велосипедидан фойдаланди, бироқ яхши аэродинамикага эга бўлиш ва хавфсизлик нуқтаи назаридан махсус кийим ва шлемда бўлган. 

Австриялик ўз йўлини номсиз тоғнинг 4 минг метр баландликдаги чўққисидан бошлаган.  

Унга рекорд натижага эришиш учун 650 метрлик масофа ва 11 сония кифоя қилган. У 45 градус бурчакка эга қияликдан тушган.

Экстремал шу тариқа ўзининг 2011 йилдаги рекордини янгилади. Ўшанда у Никарагуада 164,95 км/соат тезликка эришганди.

Мавзуга оид