Жаҳон | 23:27 / 11.02.2017
8384
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида Ироқ авиакомпаниясининг самолёти ёниб кетди

Ироқнинг Iraqi Airways авиакомпаниясининг самолёти Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри яқинидаги аэропортга қўниш вақтида шассиларидан бири ёниб кетди. Шу сабабли 365 га яқин йўловчи тезлик билан самолётдан эвакуация қилинган. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, йўловчилар "рекорд қисқа вақт ичида ҳеч қандай жабрланганларсиз" эвакуация қилинганлар.  

Воқеа самолёт Қирол Абдул-Азиз номидаги аэропортга қўнаётганда юз берган. Самолёт экипажи сардори аэропорт вакилларини радио орқали муаммо ҳақида огоҳлантиргач, аэропорт ўт ўчириш бригадаси зудлик билан воқеа жойига йўл олган.

 

 

Мавзуга оид