Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда 70 киши газдан заҳарланди
Бельгиянинг Вавр шаҳридаги картинг-марказда тахминан 70 киши углерод оксидидан заҳарланган. Бунга вентиляция тизимидаги бузилиш сабаб бўлган. Le Soir нашри шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, 20га яқин киши ўрта ва юқори оғирлик даражасида заҳарланган. Яна 50 киши енгил заҳарланган. Жабрланганлар шаҳарнинг турли шифохоналарига йўналтирилган.
Воқеа картинглардаги пойгалар вақтида рўй берган. Пойгага келган томошабинлар картинг-марказ иншоотидаги ҳаво машиналардан чиққан газлар туфайли "нафас олишга яроқсиз" ҳолга келганини сезишган. Воқеа содир бўлган жойга қутқарувчилар ва тиббиёт ходимларидан иборат бир неча отряд етиб келган.
Мавзуга оид
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
21:13 / 24.03.2025
Белгия давлат идоралари сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради
18:21 / 24.03.2025