Спорт | 12:07 / 12.02.2017
15364
1 дақиқада ўқилади

«Зенит-Арена»га илк ташриф

11 февраль куни «Биринчи ташриф» тадбири доирасида 10 минг томошабин «Зенит-Арена» стадионига синов тариқасида ташриф буюрди. Ушбу тадбир Санкт-Петербург раҳбарияти томонидан ташкиллаштирилди. Кўпчилик стадион уларга ёққанлиги, ҳеч қандай муаммога учралмаганини ёзган. Синов вақтида электр таъминотида узилиш бўлган, шу сабаб ташриф буюрганлар таом ва ичимликларсиз қолишган.

«Зенит-Арена» — қурилиши 10 йилдан буён давом этиб келаётган стадион. Шу пайтга қадар унинг қурилишига 41 миллиард рубль сарфланган. Ушбу стадионда 2017 йилда ўтадиган конфедерациялар кубоги, 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2020 йилдаги Европа чемпионати ўйинларини ўтказиш режалаштирилган.

Мавзуга оид