Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Лестер» шўнғишда давом этади, навбатдаги бекат «хавфли ҳудуд»
Англия чемпионатининг 25-тури доирасидаги яна бир учрашув «Лестер» ва «Суонси» ўртасида кечди. Уэльсга сафар қилган амалдаги чемпионлар навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
Ўйиннинг 36-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Алфи Моусон ҳисобни очди, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Сигурдсоннинг пасини яна бир ҳимоячи Мартин Ольссон голга айлантирди - 2:0.
Шу ҳисоб ўйинда сақланиб қолди.
Раньери шогирдлари жорий йил ҳисобида АПЛда ғалаба қозонмади. «Лестер» жорий йилда «Челси» (0:3), «Саутҳемптон» (0:3), «Бёрнли» (0:1), «МЮ» (0:3) ва «Суонси» (0:2) ҳисобларини қайд этди. Жамоа АПЛда 540 дақиқадан буён гол ура олмаяпти.
Амалдаги чемпионларни «хавфли ҳудуд»дан 1 ўрин ва 1 очко ажратиб турибди.
Эндиликда «Лестер» 16-ўриндан 17-ўринга тушди (21 очко), «Суонси» 17-ўриндан 15-ўринга чиқди (24 очко).
Суонси – Лестер 2:0
Голлар: 1:0 – 36 Моусон, 2:0 – 45 Ольссон.
Суонси – Фабианьски, Фернандес, Ольссон, Нотон, Моусон, Кэрролл, Корк, Дайер (Раутледж, 7), Фер, Сигурдссон, Льоренте (Айю, 72).
Лестер – Шмейхель, Ҳут, Фукс (Чилуэлл, 46), Симпсон (Амарти, 70), Морган, Грэй, Ндиди, Олбрайтон (Слимани, 46), Дринкуотер, Марез, Варди.
Огоҳлантиришлар: Фер (26), Ҳут (36), Корк (40), Чилуэлл (57).
Мавзуга оид
19:46 / 30.07.2023
Ўртоқлик ўйини. «Ман Сити» «Атлетико»га ютқазди, «Ливерпул» «Лестер»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
16:30 / 11.09.2022
«Лестер»нинг қулаши. Англиянинг 6 йил олдинги чемпионига нима бўлди?
23:29 / 15.05.2021
«Лестер» «Челси»ни мағлуб этиб, илк бор Англия кубоги соҳибига айланди
13:12 / 28.09.2020