Спорт | 00:03 / 12.02.2017
6591
1 дақиқада ўқилади

Тоғ чанғичиси жаҳон чемпионатида жароҳат олди

Монаколик тоғ чанғичиси Оливье Жено Швейцариянинг Санкт-Морице шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида супергигантдаги иштироки вақтида йиқилиши оқибатида жароҳат олди. Шу сабабли спортчи вертолётда шифохонага олиб кетилган.

AFP ахборот агентлигининг хабар беришича, 28 ёшли спортчининг боши чайқалган ва кўкраги лат еган. Бу воқеа 8 февралда юз берган. Таъкидланишича, ҳозир спортчининг аҳволи барқарор. 

Интернетда спортчининг йиқилиши видеоси пайдо бўлди. Унда кўринишича, спортчи навбатдаги бурилишда мувозанатини йўқотиб, трассадан учиб чиқиб кетиб, ерга бели билан қаттиқ урилган ҳолда тушган.