Жаҳон | 01:10 / 12.02.2017
21495
1 дақиқада ўқилади

Жиноятга ботган Мексика: полиция вертолёти жиноятчиларни аёвсиз ўққа тутди

Мексикада полиция рейди давомида мамлакатдаги йирик наркокартеллардан бирининг етакчиси ва унинг бир неча ҳамтовоқлари йўқ қилинди. Daily Star нашрининг хабар беришича, гап "Бельтран Лейва" наркокартели етакчиси Хуане Франциско Патроне Санчезе ва унинг қўл остидаги етти жангчиси ҳақида кетмоқда.

Интернетда ушбу рейднинг гувоҳлар ва кузатув камералари томонидан суратга олинган видеоси пайдо бўлди. Ёзувда акс этишича, полиция вертолёти Тепик шаҳридаги уйлар устидан уча туриб, бирданига жиноятчилар машинасига ўт очишни бошлайди.

Наркокартель 4 ака-ука Бельтран Лейва томонидан ташкил этилган. 2008 йилда тўда аъзолари Мексика полициясининг раҳбарларидан бири Эдгар Эусебио Гомесни ўлдирганлар. Шундан кейин ҳукумат тўданинг ўша вақтдаги етакчиларини йўқ қилган ва ҳибсга олган.

 

Мавзуга оид