Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: ИШИДдан озод қилинган Сурия ҳудудларида хавфсиз зоналарни барпо этиш зарур
Туркия Сурияда хавфсиз ҳудудларни ташкил этишга уринмоқда. Террорчилардан холи бўлган ҳудуд майдони 5 минг квадрат километрни ташкил этиши мумкин. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Баҳрайнда қилган чиқишида шундай баёнот берди.
"Ҳозирда бизнинг Ал Бобни ИШИДдан озод қилиш бўйича амалиётларимиз поёнига етмоқда. Натижада биз коалиция билан ҳамкорликда Раққа ва Манбижни озод қилиш бўйича чоралар кўрамиз", - деган Эрдўған.
Эрдўғаннинг уқдиришича, Анқара маъмурияти "бундан аввал ҳам ушбу ҳудудларда парвоз тақиқланган зоналарни ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган".
Туркия раҳбарининг фикрича, Остона музокаралари Сурия инқирозига тинч йўл билан барҳам беришда муҳим босқич бўлган. Унинг қўшимча қилишича, Дамашқ намойишчиларга қарши куч ишлата бошлагач, Анқара Асад билан муносабатларга барҳам берган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025