Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги тўғондан тўғридан-тўғри трансляция узатилмоқда
YouTube'да АҚШдаги энг катта тўғондан тўғридан-тўғри видеотрансляция йўлга қўйилди. Тўғон Оровилл шаҳри яқинида жойлашган. FOX40 шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, штат губернатори Жерри Браун уч округ - Саттер, Бьютт ва Юба округларида фавқулодда вазият режимини эълон қилган. "Мен дам олиш кунлари давомида Оровиллдаги вазиятни кузатган фавқулодда-қутқарув хизматлар вакиллари билан узвий алоқада бўлдим. Айтиш жоизки, вазият мунтазам равишда ўзгармоқда ва мураккаблашмоқда", - дея таъкидлади амалдор.
Бундан аввал деярли 200 минг кишининг эвакауцияси ҳақида хабар берилган эди.
11 февраль куни кучли ёмғирлардан кейин сув тўғоннинг аввал захира, кейин асосий ҳавзасидан тоша бошлади. Шундан сўнг эрозия туфайли тўғонга зиён етгани маълум бўлди. Оровилл кўлидаги сув сатҳи сезиларли даражада кўтарилди. Ҳукумат тўғоннинг зиён етган қисми қулаб, сув оқимининг назоратдан чиқишидан хавфсирамоқда.
Мавзуга оид
21:32 / 27.05.2025
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
15:06 / 01.05.2025
Молиявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш тартиби белгиланди
19:01 / 22.02.2025
Нурек, Роғун ва Қамбарота-1 – дунёдаги энг баланд тўғонлар қаерда қурилган?
20:14 / 27.01.2025