Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ичимлик суви таъминоти учун яна маблағ сўрамоқда
Европа Иттифоқи Қирғизистон минтақаларидаги қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга пул ажратади. Мамлакат уларни аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга йўналтиришни сўрамоқда. Бу ҳақда қирғиз давлати раҳбари девонининг бошлиғи биринчи ўринбосари Сапар Исоқов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг Германия ва Бельгияга амалий ташрифи давомида иккита молиявий келишув имзоланиши кутилмоқда.
Ҳуқуқ устуворлиги дастури бўйича қонунчилик жараёнини модернизация қилишга 30 миллион, қишлоқ хўжалиги дастури бўйича 72 миллион евро ажратиш мўлжалланмоқда.
Маблағлар республиканинг етти вилояти ривожига 7 йил давомида йўналтирилади. Биринчи пуллар Жалолобод вилоятига берилиши мўлжалланган.
«Президент минтақаларни тоза ичимлик суви билан таъминлашга маблағ ажратишни сўрамоқда. Бу мамлакатга катта фойда келтиради», - дея таъкидлаб ўтди Сапар Исоқов.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025