Спорт | 20:28 / 14.02.2017
7593
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 6 йилдан буён гегемон бўлган жамоа 2020 йилгача барча легионерларидан қутулмоқчи

Хитой футболидаги етакчи жамоалардан бири, охирги 6 мавсумда кетма-кет чемпион бўлиб келаётган «Гуанчжоу Эвергранд» келгусида барча хорижлик футболчиларидан воз кечиб, маҳаллий футболчилари билан турнирларда иштирок этишни режа қилган. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, айни вақтда бразилиялик мутахассис Луис Фелипе Сколари бошқарувида бўлган бу клуб 2020 йилгача легионерларсиз жамоани ташкил қилиш режасини ишлаб чиққан. Шу орқали «Гуанчжоу Эвергранд» Хитой футболини ривожлантирмоқчи.

Ҳозирда жамоада 6 нафар хорижлик футболчи бор — бразилиялик ярим ҳимоячи Паулиньо, колумбиялик ҳужумчи Жексон Мартинес, бразилиялик ҳужумчилар Алан ва Рикардо Гуларт, шунингдек жанубий кореялик икки ҳимоячи.

Хитой чемпионатида легионерларга бўлган чеклов туфайли майдонга фақат 3 нафар легионерни тушириш мумкин бўлади.

Мавзуга оид