Спорт | 12:35 / 14.02.2017
6904
2 дақиқада ўқилади

Видео: Хоккейчи рақибининг юзига клюшка билан туширди

АҚШдаги миллий хоккей лигасининг "Детройт Ред Уингз" жамоаси швециялик хоккейчиси Густав Нюквист "Миннесота Уайлд" клубидан бўлган рақиби Жаред Спаржоннинг юзига клюшка билан урди. Бунинг оқибатида майдонда катта жанжал бошланган.

Кадрларда Спаржон Детройт клуби ҳужумчисини итариб юборгани, у эса унинг юзига клюшка билан зарба берганини кўриш мумкин – у буни атайин қилгани эҳтимолга яқин. "Миннесота"нинг бошқа ўйинчиси эса жамоадаги шериги йиқилиб тушганини кўргач, унинг ёнини олишга қарор қилди ҳамда натижада муштлашув бошланди.

The Hockey News’нинг хабар қилишича, Нюквист Спаржонга ҳужум қилгани учун дисквалификация қилиниши мумкин. Ҳужумчининг ўзи унга “тасодифан зарба бериб” юборганини айтди.

Спаржон эса Minneapolis Star Tribune’га берган интервьюсида бу вазиятга изоҳ берди. "Мен такрорий лавҳани кўрмадим. Ишончим комилки, нимадир рўй беради ва лига қандайдир чораларни қўллайди. Мен у кўзимга зарба бермаганидан хурсандман", - дея маълум қилди у.

Мавзуга оид