Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия компанияси Ўзбекистонга ҳалол маҳсулотлар етказиб беради
Россияда курка етиштириш бўйича энг йирик корхона бўлган "Евродон" компаниялар гуруҳи Ўзбекистонга ҳалол маҳсулотлар етказиб беришга келишиб олди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Ҳам совутилган, ҳам қайта ишланган "ҳалол" маҳсулоти музокаралар, сўнгра эса Озарбойжон, Ўзбекистон, Қирғизистон каби давлатларда ишловчи экспортчилар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истаги ҳақидаги келишувлар предмети бўлди", деб айтди ахборот агентлиги манбаси "Продэкспо-2017" кўргазмасида.
Манбанинг айтишича, "Евродон" таркибига кирувчи "Индолина" ва "Утолина" компанияларининг янги ассортиментидан ўрин олган маҳсулотлар европалик экспортчиларни ҳам қизиқтириб қолган.
Тақволи маҳсулотнинг ишончлилиги тегишли маркировкалаш билан тасдиқланади. Бундан аввал эса маҳсулот тегишли стандартга мос келишга сертификатлаштирилади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025