Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот уйланганларнинг уйланмаганлардан қанчалик соғлом бўлишига ойдинлик киритди
Уйланганлар ва уйланмаганлар ўртасидаги фарқ нимада экани хусусида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Албатта, уларнинг оила қурган ёки қурмаганлигида. Аммо, Карнеги-Меллон университети руҳшунослари шу икки тоифа инсонларнинг яна бир жиҳатини ҳам аниқлашди. Уйланганлар уйланмаган эркакларга қараганда соғломроқ бўлишади, дейишмоқда тадқиқотчилар. Олимларнинг фикрича, оилали эркакларнинг стресс гормони кортизол даражаси оила қурмаган ёки ажрашганларга нисбатан пастроқ бўлади. Илмий изланиш натижалари Psychoneuroendocrinology журналида эълон қилинди.
Тадқиқотчилар уч кун мобайнида ҳар 24 соатда 21–55 ёшдаги 572 нафар кўнгиллиларнинг сўлагидан намуналар олишди. Никоҳда бўлган иштирокчиларнинг кортизол миқдори бошқаларникидан пастроқ эди. Олимлар, шунингдек, кўнгиллиларнинг кортизоли даражаси қанчалик ўзгаришини ҳам текширишган. Одатда, кортизол эрталаб юқори бўлади ва кун давомида пасая боради. Оилалиларда бу жараён тезроқ юз беради. Бу эса, юрак хасталиклари эҳтимоли камайиши ва саратон хасталигига учраган беморларнинг ҳам кўпроқ яшашига сабаб бўлади.
Кортизол даражаси стресс, асаббузарлик каби кўнгилсизликлар туфайли ошади. Бу ўз навбатида вақти келиб турли хил салбий оқибатлар, хусусан, бош мия хужайларининг кичрайиши, асабий бузилишлар кабиларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, тадқиқот натижасига кўра, уйланмаган инсонлар асаббузарликни оилаларга нисбатан оғирроқ кечиради.
Мавзуга оид
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади
13:35 / 27.03.2025
Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади
16:55 / 25.03.2025