Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўсимликшунослик барқарорлигини ошириш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилади
14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент Давлат Аграр университети ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамкорлигида семинар ташкил этилди. Мазкур семинар "Ўсимликшуносликни диверсификациялаш ва барқарор самарадорлигини ошириш тақдимоти" қўшма лойиҳасининг дастлабки иш фаолияти бошланишига бағишланди.
Қўшма лойиҳанинг асосий мақсади - ҳосил олишда тупроққа ишлов беришнинг барқарор услубларини жорий қилишдир. Шунинг билан бир қаторда фермерлар рақобатбардошлилигини ошириш, “соғлом” агротизимлар даражасидаги экологик хизматларни таъминлаган ҳолда деҳқончилик тизимини диверсификациялашдан иборатдир.

Тадбирда Қонун чиқарувчи палата депутатлари, тегишли вазирлик, идора ва муассаса раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда ФАО субминтақавий бюроси вакиллари ва ташкилотнинг мамлакатимиздаги экспертлари иштирок этди.
Лойиҳа доирасида тақдим этиладиган техник ёрдам пахта ва буғдой монокультура тизими самарадорлигини ошириш ва диверсификациялашни шакллантиришга хизмат қилади. Бу эса қишлоқ хўжалиги унумдорлиги ва аҳоли фаровонлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. .

Шу билан бирга, барқарор аграр тизимларни яратиш орқали миллий салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-тренингларни ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Кириш семинари доирасида Ўзбекистонда ўсимликшуносликни диверсификациялаш ва унинг барқарор самарадорлигини оширишнинг амалдаги ҳолати, ер ва табиий бойликларни асрашга қаратилган деҳқончилик турларини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги замонавий бошқарув услубларидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳамда республикада табиатни муҳофаза қилишга йўналтирилган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари ва қийинчиликлари хусусида батафсил маълумот берилди.

Мавзуга оид
16:32 / 19.12.2024
Ўзбекистон Эрон билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтиради
15:00 / 01.04.2021
Қишлоқ хўжалиги тадбиркорининг ноласи: ер эмас, деҳқоннинг билими «шўр»
10:32 / 16.02.2021
1 сантиметр унумдор тупроқ ҳосил бўлишига юз йилдан ортиқ вақт кетади — Тупроқ таркибини ўрганиш корхонаси фаолияти билан танишув
20:54 / 22.04.2020