«ВКонтакте» асосчиси Павел Дуровдан 10та жуда муҳим маслаҳат
«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров тармоқдаги ўз саҳифасида уни яратиш жараёнида олган 10та дарси ҳақида изоҳ қолдирди. Компания 2016 йилнинг 10 октябрь куни ўзининг 10 йиллигини нишонлади.
1. Ҳаммасини тезликда бажариш мумкин. Мен «ВКонтакте»нинг биринчи нусхасини 2006 йилда бир ойда тайёрладим. У дарров ривожланиб кетди. Аксариятнинг фикридан фарқли равишда, иш ёки тез ва сифатли қилинади ёки узоқ ва ёмон.
2. Ҳаммасини тезликда бажариш керак. 2006 йилда «ВКонтакте» билан бир вақтда шундай концепцияга эга яна бир неча сайтлар пайдо бўлди. Ҳозирда улар «ВКонтакте» тезроқ ривожлангани учунгина эсдан чиқиб кетди.
3. Чекланган жойга қараб ўсиш лозим. «ВКонтакте» СПбГУ форумининг омадидан пайдо бўлди, СПбГУ форуми эса – тилшунослар учун сайт омадидан. Ҳар бир кейинги қадам ҳозирги тажрибангиз асосига қурилган бўлиши керак.
4. Одамлар – тентак эмас. Улар сиз таклиф этаётган нарсанинг сифатини барибир ҳис этишади. Ҳар бир кичик деталь ҳам янги фойдаланувчиларни жалб этади.
5. Бир неча вазифани бажариш – самарали. Мен «ВКонтакте» фаолият юритган илк ойларда барча кодни, графикани, интерфейслар ва маркетингни яратдим. Бир неча ишни бирданига бажариш алоқа учун вақтни сарфламаслик имконини беради.
6. Фақатгина ўзингизнинг ички сезгингизга қулоқ солишингиз керак. Ҳар гал “ёши катта ва ақлли”ларнинг фикрига қулоқ солганимда, вақтни бекорга сарфлаганман. Агарда сиз қилиш керак, деб ўйласангиз – кўпчиликнинг фикрига эътибор ҳам берманг.
7. Сон сифатни қопламайди. «ВКонтакте» жамоаси у қадар катта эмасди, бироқ истеъдодли ва мотивацияга эга кишилардан ташкил топганди. Бундай жамоа ойлик иш ҳақи учун хизмат қиладиган ёлланма ишчилар армиясидан кўпроқ самара келтиради.
8. Ҳеч кимга 100 фоизга ишониш керак эмас. Сиз кимнидир ишончга лойиқ деб ҳисоблашингиз ва уни бир неча йил билишингиз ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас – муҳим масалаларни шахсан назорат қилиш керак.
9. Қўрқув ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. «ВКонтакте»ни бошқариш пайтида кўп нарсалар содир бўлди – DdoS-ҳужумлар, жиноий ишлар, акциядорлар уруши, эриб кетган серверлар, медиа жанглари, даъво аризалари, фитналар. Ҳиссиётга берилиш самарали эмас – нима қилиш керак бўлса, шуни қилинг.
10. Принциплар келадиган эҳтимолий фойдадан юқори туриши керак. «ВКонтакте» рақобатчилари фойдаланувчилардан реклама берувчилар, акциядорлар, амалдорлар фойдасига воз кечишганда, биз улар манфаатини ҳимоя қилдик. Бошқаларга яхшилик келтириш – ҳақиқий омаднинг сиридир.
Мавзуга оид
20:04 / 26.11.2024
Криптовалюта билан боғлиқ битимлар Telegramʼнинг асосий даромад манбаига айланди
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
18:23 / 14.10.2024