Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иллинойс аҳолиси зомбилар ҳужуми каби фавқулодда ҳолатларга тайёрланади
АҚШнинг Иллинойс штати аҳолиси манқурт (зомби)ларнинг юришига қарши расман тайёргарликдан ўтади. Ушбу бир ойлик тайёрлаш аслида фуқароларни ҳақиқий фавқулодда вазиятларга шай бўлишини кўзда тутади, деб хабар қилади CNN телеканали.
Шундай қилиб, Иллинойс маъмурияти 2017 йил октябрь ойини манқуртлар ойи деб эълон қилди. Бир ой мобайнида фуқаролар тирик «ўлик»ларнинг юришидан ҳимояланишга ўргатилади.
Аслида, бу ижтимоий дастур бўлиб, унинг доирасида аҳоли ҳақиқий табиий офатлар рўй берганда ўзларини тутишга кўникма ҳосил қилишлари керак. Қонун чиқарувчиларнинг фикрича, аҳоли манқуртлар юришига тайёр бўлса, бошқа офатларга аниқ қарши тура олади.
Муаллифларнинг сўзларига кўра, фуқароларнинг аксарияти фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш кераклигини билишмайди, улар захира режаси, озиқ-овқатлар захираси ва зарур анжомларга эга эмас.
Айтиш жоизки, АҚШ ижтимоий хизматлари фавқулодда ҳолатларни қандай тирик қолиш муаммосига фуқаролар эътиборини қаратиш учун манқуртлар мавзусига аввал ҳам қўл урган. 2011 йили хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш масалаларига масъул маъмурият ўз сайтида манқуртлар ҳужуми рўй берганда нималар қилиш кераклиги хусусида маслаҳатлар жойлаштирган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025