Россиялик Google эътирозидан кейин ўз доменига ҳуқуқлардан маҳрум этилди
Россиялик Виталий Поповнинг РБК нашрига маълум қилишича, у биринчи ҳарфи кенгайтирилган unicode-алифбосидан олинган символдан бошланувчи ɢoogle.com доменига ҳуқуқдан маҳрум этилди. Унинг айтишича, бу Google компанияси талаби билан юз берган. Компания бу бўйича ўз шикоятини 2017 йил бошида билдирган.
"Google Inc. ёлғон тарзда мени зарарли дастурий таъминот тарқатишда, фишингда айбдор қилди. Бунга мен ҳам, менинг доменим ҳам зиғирча алоқамиз йўқ", деб айтмоқда Попов.
Поповнинг айтишича, уни доменга ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ҳукмини National Arbitration Forum Inc. юридик ташкилоти чиқарган. Доменга ҳуқуқлар энди кимга берилиши борасида аниқлик киритилмаган. Google’да ушбу вазиятга изоҳ берилмади.
Google 2017 йилда Поповнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан National Arbitration Forum’га шикоят қилган. Бу компания таркибига доменлар бўйича баҳсларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи ADR ташкилоти киради. Компания шикоятига кўра, россиялик ўз манзилидан спам тарқатиш ва фойдаланувчилар ҳақида шахсий маълумотларни йиғишда фойдаланган.
Мавзуга оид
22:19
Googleʼнинг Gemini чатботи фойдаланувчига ўлим тилади
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024